Закон РУз "ОБ ОХОТЕ и охотничьем хозяйстве" 2-часть

Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида 2 - қисм
27-модда. Ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик)
Қуйидаги ҳаракатлар ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик) деб эътироф этилади:
ов қилиш жойлари бўлмаган жойларда, шунингдек муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ов қилиш, бундан муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режимига мувофиқ ҳудудида чекланган тарзда ов қилишга рухсат этилган жойларда ов қилишни амалга ошириш ҳоллари мустасно;
ов қуролларининг тақиқланган турларидан ва ов қилишнинг тақиқланган усулларидан фойдаланган ҳолда ов қилиш;
тақиқланган жойларда, ов қилиш тақиқланган мавсумларда ва муддатларда ов қилиш ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг тақиқланган турларини овлаш;
овчилик гувоҳномасисиз, ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномасиз, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномасиз ҳамда овчилик йўлланмасисиз (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасисиз) ов қилиш (бундан табиий сув оқимларида, шунингдек каналларда ва коллектор-дренаж тармоқларида умумий фойдаланиш тартибида жисмоний шахслар томонидан балиқ тутиш мустасно);
ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ёввойи ҳайвонларни тутиб олиш ёки отиш нормаларини ошириб юбориш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг махсус рухсатномасисиз ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини йиғиш, қушларнинг маконларига бориш, ёввойи қушларнинг уяларини, ёввойи ҳайвонларнинг уйчаларини, инларини ҳамда бошқа уяларини ўзга жойга кўчириш ва вайрон қилиш, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг урчишига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳаракатлар.
Ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик) натижасида қўлга киритилган ов маҳсулоти олиб қўйилиши лозим. Бунда овчилик ресурсларига етказилган зарар ундирилади.
5-боб. Ов қилиш соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар
28-модда. Овчилик гувоҳномаси
Овчилик гувоҳномаси муомалага лаёқатли, ўн саккиз ёшга тўлган, овчилик минимуми бўйича синов имтиҳонини топширган жисмоний шахсларга овчилар жамоат бирлашмалари томонидан берилади.
Овчилик гувоҳномасида тўланган аъзолик бадаллари ва давлат божи ҳақидаги маълумотлар, шунингдек ов қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. Овчилик гувоҳномаси тегишли давр учун аъзолик бадаллари тўланганлиги ҳақидаги белги мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий деб топилади.
29-модда. Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари томонидан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталарга мувофиқ, рухсатнома берилганлиги учун тўлов киритилганидан кейин берилади.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада қуйидагилар кўрсатилади:
жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг номи;
ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатноманинг рақами (жисмоний шахслар учун);
овчилик гувоҳномасининг рақами (жисмоний шахслар учун);
ов қилиш тури;
ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуд;
ёввойи ҳайвон турининг номи;
тутиш учун рухсат этилган ёввойи ҳайвонларнинг сони;
ов қилиш муддати;
ёввойи ҳайвонларни тутиш жойи (жисмоний шахслар учун);
рухсатнома бериш асоси.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома унинг амал қилиш муддати тугагач (ўн кун ичида), рухсатномани берган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органига тутилган ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги ҳисобот билан бирга қайтарилади.
30-модда. Камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишнинг алоҳида тартиби
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ алоҳида тартибда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатнома бўйича йўл қўйилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатномада қуйидагилар кўрсатилади:
жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг номи;
ёввойи ҳайвонларни тутиш мақсади;
овчилик гувоҳномасининг рақами (жисмоний шахслар учун);
ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуд;
ёввойи ҳайвон турининг номи;
табиий муҳитдан ажратиб олиш рухсат этиладиган ёввойи ҳайвонларнинг сони;
ов қилиш муддати;
рухсатнома бериш асоси.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатнома унга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органининг белгиси қўйилганидан кейин ҳақиқий бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатнома унинг амал қилиш муддати тугагач (ўн кун ичида) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ажратиб олинган ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги ҳисобот билан бирга қайтарилади.
31-модда. Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси)
Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) ёввойи ҳайвонларни тутишга доир олинган квоталар асосида берилади ва унинг эгасига мавсумий ёки бир марталик овни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этади.
Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси):
овчилик хўжаликларининг ерларида — овчилик хўжаликларининг эгалари бўлган юридик шахслар томонидан;
давлат ўрмон фонди участкаларида — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон-овчилик хўжаликлари томонидан;
ўзларига бириктирилган овчилик хўжаликларининг ерларида — хусусий овчилик хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан;
ўзларига бириктирилган овчилик хўжаликларининг ерларида, шунингдек бошқа ов қилиш жойларининг ҳудудида, ўзлари ушбу ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар сонини ҳисобга олишни амалга ошириши шарти билан, — овчилар жамоат бирлашмалари томонидан берилади.
Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) уни олганлик учун тўлов киритилганидан кейин берилади.
Овчилик йўлланмасида (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасида) қуйидагилар кўрсатилади:
жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатноманинг рақами;
овчилик гувоҳномасининг рақами;
рақами ва берилган санаси;
овчилик хўжалигининг номи;
ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуд;
ёввойи ҳайвон турининг номи;
тутиш учун рухсат этилган ёввойи ҳайвонларнинг сони;
ов қилиш муддати;
ов қилиш тури;
овчилик йўлланмасининг (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасининг) нархи.
Ов қилишни амалга ошириш вақтида овчи овчилик йўлланмасида (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасида) тутилган ёввойи ҳайвонлар тўғрисида белгилар қўяди. Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) ов қилиш тугаганидан кейин ўн кун ичида овчилик хўжалигига қайтарилади.
Овчилик йўлланмалари (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкалари) берилганлиги учун тўлов миқдори овчилик хўжаликлари томонидан белгиланади.
6-боб. Овчилик хўжалигини юритиш
32-модда. Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи
Ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, муҳофаза ҳамда такрор кўпайтириш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини илмий-асослантирилган тарзда режалаштириш ва амалга ошириш овчилик хўжалигини юритишдир.
Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома, агар ов қилиш жойлари ўрмон фонди ерларида жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан, ёки, агар ов қилиш жойлари ўрмон фонди таркибига кирмайдиган ерларда жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан имзоланган кундан эътиборан юзага келади.
Овчилик хўжалигини овчилар жамоат бирлашмалари томонидан юритиш техник-иқтисодий асоснома ҳамда, агар ов қилиш жойлари давлат ўрмон фонди участкаларида жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ёки, агар ов қилиш жойлари давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган участкаларда жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан тузилган ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Техник-иқтисодий асоснома материаллари ва ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома овчилик хўжаликларини юритишнинг комплекс тадбирларини амалга ошириш, шунингдек овчилик ресурсларидан оқилона, барқарор фойдаланишга, уларни муҳофаза қилишга, такрор кўпайтиришга ҳамда бириктирилган ов қилиш жойларининг ҳудудини овчилик хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатда сақлаб туришга қаратилган жорий ва истиқболдаги режалаштиришни ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш ҳамда юритиш учун асосий норматив-техник ҳужжатлардир.
Овчиларнинг жамоат бирлашмаларига овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи:
ов қилиш жойларининг ҳолати тўғрисидаги ахборот ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари ва унинг минтақавий бўлимлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг биолог-мутахассислари томонидан ўтказилган ёввойи ҳайвонлар сонини ҳисобга олиш материаллари;
ҳудудида овчилик хўжалигини тузиш режалаштирилаётган ер эгаларининг ёки ердан фойдаланувчиларнинг розилиги асосида берилади.
Техник-иқтисодий асоснома материалларининг формати ҳамда намунавий шартноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқини бериш ер эгаларидан ёки ердан фойдаланувчилардан ерларни олиб қўймаган ҳолда амалга оширилади.
33-модда. Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқини тугатиш
Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома муддатидан илгари бекор қилинганда.
34-модда. Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома уч йилдан ўн йилгача бўлган муддатга тузилади. Шартнома ушбу Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар ҳамда тасарруфида ов қилиш жойлари бўлган давлат органлари ўртасида тузилади.
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:
овчилик хўжалигининг номи;
юридик шахснинг номи ва реквизитлари;
жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари;
шартноманинг амал қилиш муддати;
овчилик хўжалигининг жойлашган ери, чегаралари ва майдони, шу жумладан биотоплар бўйича — тоғлар, чўл, ўрмон ёки сув билан қопланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ов қилиш жойлари ҳудудида яшаётган ёввойи ҳайвонлар турларининг шартномани тузиш санасидаги сони ҳақидаги маълумотлар;
ов қилиш учун ёпиқ бўлган такрор кўпайтириш участкасининг тавсифи (овчилик хўжалиги умумий майдонининг камида 10 фоизи);
шартномани тузган шахснинг ушбу Қонуннинг 19-моддасида назарда тутилган мажбуриятлари;
давлат органининг шартномани тузган шахсга ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномани бериш мажбурияти;
тарафларнинг шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлиги;
чегаралари, бориш йўллари, такрор кўпайтириш участкасининг, кордонлар ҳамда бошқа иншоотлар ва объектларнинг жойлашуви кўрсатилган ҳолда овчилик хўжалиги ҳудудининг харита-схемаси;
овчилик хўжалигини юритиш чоғида ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш миқдори;
шартномани муддатидан илгари бекор қилиш асослари.
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг намунавий шакли, шунингдек овчилик хўжалигини юритиш чоғида ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун ундириладиган ҳақ миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
35-модда. Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномани муддатидан илгари бекор қилиш
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномани муддатидан илгари бекор қилиш асослари қуйидагилардан иборат:
тарафларнинг келишуви;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида ўзи билан шартнома тузилган юридик шахснинг тугатилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида ўзи билан шартнома тузилган жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида ўзи билан шартнома тузилган жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг вафот этганлиги, белгиланган тартибда муомала лаёқати чекланганлиги, муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома тузилган кундан эътиборан овчилик хўжалигининг бир йилдан ортиқ вақт юритилмаганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган тўлов муддати ўтгач тўловнинг (кетма-кет икки мартадан зиёд) киритилмаганлиги;
овчилик хўжалигини юритишни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туришга сабаб бўлган қоидабузарликларнинг белгиланган муддатда овчилик хўжалиги томонидан бартараф этилмаганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган шартларнинг мунтазам равишда (бир йил давомида икки мартадан ортиқ) бузилганлиги;
ҳайвонот дунёсидан белгиланмаган мақсадда фойдаланилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи ўзбошимчалик билан бошқа шахсга берилганлиги.
36-модда. Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси янгилаб туриладиган қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
овчилик хўжаликлари тўғрисидаги;
ов қилиш тақиқланган жойлар ҳақидаги;
ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ажратилган квота тўғрисидаги;
овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи деб эътироф этилган ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги;
муайян ов қилиш жойларида ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги тўғрисидаги;
ёввойи ҳайвонларнинг айрим турларига нисбатан ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги ҳақидаги;
муайян жинсдаги ва ёшдаги ёввойи ҳайвонларга нисбатан ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги тўғрисидаги.
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
37-модда. Зарарнинг ўрнини қоплаш
Юридик ҳамда жисмоний шахслар ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Зарарнинг ўрни қопланиши айбдор шахсларни қонунга мувофиқ жавобгарликдан озод этмайди.
38-модда. Низоларни ҳал этиш
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
39-модда. Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
40-модда. «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 545-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 273-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 8, 470-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ов қилишни амалга оширишнинг ҳамда овчилик хўжалигини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади»;
иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.
41-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
42-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
43-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 июль,
ЎРҚ-627-сон
Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига
1-ИЛОВА
Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар
МИҚДОРЛАРИ

 

Жинси ва ёшидан қатъи назар, 1 та ёввойи ҳайвонни тутиш нархлари

Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда (ов қилиш турлари бўйича)

Чет эллик жисмоний

ва юридик шахслар

учун, АҚШ долларида

саноат мақсадида

спорт, ҳаваскорлик ва ўлжа олиш мақсадида

илмий, тиббий ва назорат мақсадида

ов қилишнинг барча турлари бўйича

СУТЭМИЗУВЧИЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Қоплон, тарғил сиртлон, тоғ қоплони

*

*

300

50000

Бурама шохли така (морхўр)

*

300

150

25000

Северцов қўйи

*

300

150

21000

Тяньшань қўйи, устюрт қўйи, Бухоро тоғ қўйи

*

300

150

10000

Бухоро буғуси (хонгул)

*

250

100

7000

Тяньшань қўнғир айиғи, Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, қорақулоқ, асалхўр, кулон

*

100

80

3000

Сайғоқ, жайрон

*

50

30

3000

Мензбир суғури, манул (ёввойи мушук), саҳро мушуги, қарсоқ, олақўзан, сариқ сассиқкузан

*

45

25

1500

Сут эмизувчиларнинг бошқа турлари

*

4

3

500

Бошқа турлар

Пржевальский оти

300

200

100

10000

Қизил бўри

10

5

3

1000

Тоғ такаси

*

5

2

1000

Тўнғиз

4

3

1,5

300

Елик (буғу)

4

3

1,0

300

Тоғ сувсари, қоракузан (норка), оқсувсар

0,3

0,2

0,1

50

Тулки, чиябўри, чўл ва тўқай мушуклари, нутрия, латча, ондатра, қизил суғур

0,2

0,1

0,05

30

Бўри

-

-

-

75

Бўрсиқ, жайра

0,3

0,15

0,03

20

Қуён

0,1

0,05

0,02

25

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжаликлари зараркунандаларидан, одам ва ҳайвонлар касалликларини тарқатувчилардан ташқари бошқа сутэмизувчилар

0,02

0,01

0,01

1

Изоҳ:
Агар бирон-бир ҳайвон овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ҳайвон сифатида тутиладиган бўлса, унинг учун тўлов ундирилмайди.
* Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларига битта ёввойи ҳайвонни тутиш учун нарх чет эллик жисмоний ва юридик шахслар учун бўлган ўша суммада АҚШ долларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари тўловни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан у тўланган кунда белгиланган курс бўйича тўлайди.

ҚУШЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Маллабош лочин (шахин), итолғи, лочин (сапсан), тўхтатувалоқ (дудак), йўрға тувалоқ

*

100

10

7000

Қийқирдоқ ва вишилдоқ оққушлар, пушти ва жингалак соқоқушлар, тоғ калхати (қумой), қора лайлак, сувқийғир (скопа), узун думли ва оқ думли сувбургутлари, оқ турна, кичик бургут, қиронқора, болтаютар, бургут, қирғий бургут, илонхўр бургут, катта олачипор бургут, оқбош ўрдак, қизилтомоқ ғоз, кичик оққўтон, қизилғоз (фламинго), оқ пешанали кичик ғоз, сариқ қўтон (қарқара), бизғалдоқ

100

50

8

3000

Оқ лайлак, қоравой, қошиқбурун, тасқара, оқ бошли қумой, чўл бўктаргиси, чўл бургути, чўл миққийси, қорабош балиқчи, чўл жиқтоғи, тарғоқ, кичик узунбурун, Осиё моки лойхўраги, оқбовур

25

15

5

1000

Қорабузов, мармар чуррак, оқкўз (ола қанотли ўрдак), Зарафшон қирғовули, қора кабутар, оддий ғуррак ва бошқа турлар

15

10

3

500

Қушларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 40 фоизи

Саноат, спорт ёки хаваскорлик мақсадида ов қилиш объектлари бўлмаган ҳайвонлар турлари

Турналар, укки, кичик оққуш, бошқа йиртқич қушлар

2

300

 

 

Япалоққушлар, қарқаралар, қузғун, клушица, Алп зоғчаси

1

200

 

 

Бошқа турлар

Катта ва кичик кўлбуқалар, ҳаққуш (кваква)

0,3

0,2

0,1

50

Қирғовуллар (Зарафшон қирғовулидан ташқари)

0,15

0,07

0,03

50

Ғозлар, улар

0,15

0,07

0,03

30

Ўрдаклар, чурраклар, чераглар, қашқалдоқ, каклик, чиллар, қорабовур, саджа (сув булдуриқ)

0,05

0,03

0,01

5

Йилқичи

0,07

0,05

0,005

30

Қарғасимонлар (қарғалар, зағизғон, гўнгқарға, зоғча)

0,03

0,02

0,01

5

Кабутарлар, ғурраклар (оддий ғурракдан ташқари), балчиқчи қушлар, катта қоравой, қўнғирлар, сув товуғи, сувмошаклар, бедана, чуғурчуқлар

0,02

0,01

0,005

2,5

«Майда чумчуқсимон қушлар» (сўфитўрғайлар, жиблажибонлар, зарғалдоқ, завирушкалар, шақшақлар,читтаклар, вьюроклар, чумчуқлар, деҳқончумчуқлар, королёклар)

0,3

0,1

0,005

3

Бошқа қушлар

0,01

0,01

0,003

2

Қушларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 30 фоизи

Изоҳ:
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишувга кўра овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни тутиш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади. Бундай ҳайвонларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан аниқланади.
* Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларига битта ёввойи ҳайвонни тутиш учун нарх чет эллик жисмоний ва юридик шахслар учун бўлган ўша суммада АҚШ долларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари тўловни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан у тўланган кунда белгиланган курс бўйича тўлайди.

СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Кобра, бўзэчкемар

10

10

4

1000

Чўл тошбақаси

0,2

0,05

0,02

6

Бошқа ноёб турлар

7

7

2

500

Судралиб юрувчиларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 40 фоизи

Бошқа турлар

Қум чархилони, бушилон, қора илон, кўлвор илон

5

2,5

1

100

Заҳарсиз илонлар

0,5

0,25

0,05

15

Калтакесакчалар, гекконлар, калтакесаклар, агамалар, сариқилон ва бошқа турлар

0,2

0,05

0,01

5

Судралиб юрувчиларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 30 фоизи

ҲАМ СУВДА, ҲАМ ҚУРУҚЛИКДА ЯШОВЧИ ҲАЙВОНЛАР

Кўл бақалари, қурбақалар

0,05

0,03

0,01

2

БАЛИҚЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Орол сўзанбалиғи, Орол бакра балиғи, Сирдарё куракбуруни, Амударё кичик куракбуруни ва Амударё катта куракбуруни, Орол сулаймонбалиғи, чўртансимон оққайроқ, Амударё гулбалиғи

15

10

5

500

Бошқа турлар

5

3

1

250

Саноат аҳамиятига молик балиқлар ва уларнинг бошқа турлари

Лаққабалиқ, дўнгпешона, сазан (зоғора балиқ), оққайроқ, пелядь, судак, гулмоҳи, оқ амур

5

0,03

0,02

15

Товонбалиқ, Самарқанд храмуляси, илонбош, лешч, чўртанбалиқ, тараша балиқ, хонбалиқ, қорабалиқ

3

0,01

0,01

5

Қизилкўз ва бошқа қиймати паст турлар

1

0,005

0,001

1

Изоҳ:

Саноат аҳамиятига молик балиқларни ва уларнинг бошқа турларини тутишга доир нархлар:

биринчи устунда саноат мақсадидаги 1 тонна учун;

иккинчи устунда спорт ва бошқа мақсадлардаги 1 кг учун кўрсатилган.

Балиқларнинг кўпайтирилган турларини саноат миқёсида овлаганлик учун тўлов суммаси кўпайтирилганлик тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдирда мазкур тур қийматининг 30 фоизини ташкил этади.

УМУРТҚАСИЗЛАР

Камёб ва йўқолиб бораётган турлар:

Туркистон қисқичбақаси (Сирдарё ҳавзаси), тиббиёт зулуги (10 донаси учун) ва бошқалар

0,05

0,02

0,01

20

Заҳарли умуртқасизлар

0,01

-

0,002

3

Тор панжали қисқичбақа (Зарафшон дарёси ҳавзаси) 1 кг учун

0,08

0,05

Животный мир

Животный мир является одним из компонентов окружающей естественной среды, национальным богатством, источником духовного и эстетичного обогащения и воспитания людей, объектом научных исследований, а также важной базой, для получения промышленного и врачебного сырья, пищевых продуктов и другой материальной ценности. В интересах нынешнего и будущих поколений осуществляются мероприятия по охране,

Контакты
Адрес:
Узбекистан, г.Ташкент, Шайхантахурский р-н, ул.Лабзак, тупик Полиграфический дом-3
Регистрация на сайте